Yigilish

2007 йил 26 декабр ҳамма UZ зонаси рўйхатчиларининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни UZINFOCOM раҳбари Джалолатдин Рахимов олиб борди хамда «Томас», «Amaliy Aloqalar Biznesi» (ВСС), «Sarkor Telecom», «Global Study», «Arsenal-D», «TV-Inform» рўйхатчилар вакиллари ва марказ ходимлари қатнашдилар.

Кун тартибида регионларда доменларни рўйхатга олиш , мониторинг Маркази билан биргаликда сайтларда домен-греббинг, домен-скоттинг қонун бузарлик омиллари бўйича, UZ зонасида жойлашган доменларни whois хизматматидан generic хизматига ўтказиш бўйича саволлар маҳокама қилинди. Мажлисда Д.Рахимов рўйхатчиларга янги « UZ зонасида доменларни рўйхатга олиш ва фойдаланиш тартиб қоидалари » ва миллий доменларни оммалаштириш ва тараққий этишдаги рўйхатчиларнинг натижаларини қайд қилиб, ҳамма қатнашчиларга фаолликлирини оширишлирига тилак билдирди. Бундан ташқари UZ зонасида автоматик ёки ярим автоматик хизматларини банд қилиш, рўйхатга олиш ва назорат қилиш хизматлари учун Бошқарувчилар дастур таъминоти ва Рўйхатчилар дастур таъминотининг ўзаро алоқавий бирлашувининг қоида ва технологияларини ишлаб чиқилишга оид қарор қабул қилинди. Тадбир якунида UZ зонасида рўйхатдан ўтишлирини тасдиқловчи қонуний гувоҳномалар рўйхатчиларга топширилди.

Тадбирга оид фотосуръатларни фотоалбом бўлимида кўришингиз мумкин.