Фойдали Зараркунандалар
Нима учун киберсквотингни йўқ қилмаслигимиз ва ўзимизнинг сайтларни виждонсиз «тадбиркорлардан» ҳимоя қилмаслигимиз кераклиги ҳақда Arsenal D компаниясининг UZ зонасида рўйхатга олиш ва вебсайтларни яратиш иҳтисослиги бўйича эксперт Швабауэр Павел гапириб берди.
— Ўзбекистонда киберсквотингни йўқ қилиш ва курашиш шартми?
— Ўйлайманки, киберсквотингни чеклашганда ёки тақиқлашганда ҳам у ривожланаверади. Ундан ташқари, турли тақиқлар ва тўсиқлар фақатгина умумий домен зонасини секинлаштиради. Умумий тавсия бу — ташқи таъсирлардан ўз бизнесини асрашдир. Бунинг учун камида керекли бўлган домен номини рўйхатдан ўтказиш ва махсулот белгисини сақлаб туриш керак бўлади.
— Сизнингча, сквоттерларни UZ зонаси қанчалик жалб қилади?
— Чет элда UZ доменлар зонаси ҳақда жуда кам маълумотга эга. Унинг халқлар аъро интеграция системаси баланд эмас. Бу ўз йўлида бизнинг доменларнинг хорижий компаниялар учун машхурлигини кескин пасайтиради. Хорижий компаниялар ўзининг савдо белгиси ва маҳсулот номи домени бўшлиги хақда хабардор эмас. Шу сабаб кўпинча сквоттерлар томонидан айлантирилган доменлар рўйхатдан ўтказилади. UZ зонаси кам ҳажмга эга бўлган қизиқарли бўш доменларга эга бўлса ҳам, киберсквотерлар, домейнерлар ҳамда оддий фойдаланувчилар учун қизиқишга эга. Албатта, ўнлаб доменларни рўйхатдан ўтказувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳам бор. Аммо уларнинг хажми унча кўп эмас. Оддий мисол. Агарда сиз UZ зонаси — cctld.uz сайти маъмуриятига кириб facebook.uz, rambler.uz доменларини бўшлигини текшириб кўрсангиз, кўпинча улар банд бўлишади ва мутлоқ ушбу савдо белгисига ёки хизматига тегишли бўлмаган вакилларга қарашлидир. Маҳаллий компаниялар ва савдо белгиларига хақда ниме дея оласиз?
— Гоҳида шундай бўладики маҳаллий компаниялар , яъни сайтлар эгалари турли сабабларга кўра доменларини рўйхатга олиш вақтини узайтиришни эсдан чиқариб қўйишади. Бу эса Интернет муҳитда ўз вакиллигини йўқотишга олиб келади. Шундай доменлар борки, ўз номига рўйхатдан ўтказиб олишга улгурадиган жуда кўп овчилар бор. Компания йўқотилган доменини суд қарори билан қайтариб олиш мумкин. Аммо шундай пайтлар бўладики, суд тартибидан олдин тарафлар келишувга келиб турли саволларни ечишади. Амалий кўрсатмаларга кўра, доменни қайтариб олишга қараганда уни рўйхатдан ўтказиш осонроқдир.
— Мижозлар сквоттинга тегишли арзлари билан мурожаат этишадими?
— Албатта, муоажаат этишади. Шу билан бирга ҳамма киберсквотингни айблашади. Деярли 100% мурожаатлар ўз доменларини эҳтиётсизликлари сабаб қўлдан бой беришади. Шундай патлар бўладики, даълиллар асосида мижозларга ўз лоқайтликлари сабаб ва бунда хеч кимнинг айби йўқлигини исботлашга тўғри келади. Ҳозирги кундаги қоидаларга кўра, янги мулкдор рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузмаслиги керак. Биз, Arsenal D рўйхатчилари, янги мулкдор маълум бир йиғиндига доменни қайтариб олишни сўрамагунча, буга киберсквотинг сифатида баҳо бера олмаймиз. Рўйхатчи сифатида биз доменни танлашда ва қайтариб беришда хеч қандай характни амалга ошира олмаймиз. Биз фақат икки тарафларнинг саволларни ечишда ва судга мурожаат қилишларини маслаҳат беришимиз мумкин.
— Айрим бир мамлакатларда киберсквоттингга эътиборсизлик билан, бошқа бир мамлакатларда эса фирибгарликдай муносабатда. Бу хақда сизнинг фикрингиз қандай?
— Мен киберсквоттингга салбий ҳодиса сифатида қарамас эдим. Агар ўрмонда бўрилар бўлмаса ўрмон «касалланади». Сквоттерлар ва домен йўқолиши, фойдаланувчиларга янада эътиборлироқ ва Интернетда ўз вакилликлари ва интеллектуал ҳусусийлигини сақлашларига мажбур қилади. Бундан ташқари, бир марта йўқотган доменни мулкдор бер неча номлар ва оҳангдош номлар билан рўйхатга олади. Бу савдо тармоқларида қўшимча маблағларни қизиқтиради, бу эса ўз ўрнида Интернет билан боғлиқ капитал айланмани айлантиради ва ривожлантиради. Менинг фикримча, киберсквоттиниг домейнинг каби фирибгарлик эмас. Албатта, рағбатлантириш тўғри бўлмаса ҳам, тажовузкор курашни олиб боришга ҳам хеч қандай зарурият йўқ. Бозор ва интернет муҳит бу керакли бўлган тўла қонли ўз ўрни ва қарама қаршилик тартибидир.