Миллий интернет-танлов.

MIT.UZ — миллий интернет танловига келиб тушган 1300дан ортиқ анкеталар номинациялар бўйича сараланди ва тегишли ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди. Ҳомий ҳамда ҳамкор ташкилотлар ғолиблар учун ўзларининг совғаларини тайёрлаб қўйишгач, иштирокчилар анкетасини ўрганиб, баҳолашга киришиб кетишди. Ғолибларни тақдирлаш маросими 23 сентябр куни «Туркистон» санъат саройида бўлиб ўтди.